Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2018 йилдаги «Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1036-сон қарори қабул қилинди.
Судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автомобилларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади. Кредит муддати – 3 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилни, дастлабки бадал – автомобиль қийматининг 25%ини, фоиз ставкаси МБнинг кредит бериш санасида амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорни ташкил этади.
Бунинг учун Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасининг бўш турган маблағлари АТ «Халқ банки» депозит ҳисобрақамларига келишилган йиллик фоиз ставкасида жойлаштирилади. Олий суд имтиёзли кредитларга умумий эҳтиёжни суд тизими ходимларига тегишли тақдимномалар бериш йўли билан аниқлайди. Халқ банкининг ҳудудий филиаллари жойлашишидан келиб чиқиб, салоҳиятли қарз берувчилар тақсимланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.12.2018 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.