Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Сув етказиб бериш харажатларининг бир қисми истеъмолчилар зиммасига тушади

15.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент 9.10.2019 йилдаги «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

 

Сув хўжалиги вазирига, унинг биринчи ўринбосарига ва бошқа ўринбосарларига 2022 йил охиригача бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб берилди ва шахсан жавобгарлик юкланди. Хусусан, 2020–2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш лозим. 2020 йилдан бошлаб янги механизм босқичма-босқич жорий этилади – сув етказиб бериш бўйича харажатларнинг бир қисми сув истеъмолчилари томонидан қопланади. Шунингдек қуйидагиларга эришиш назарда тутилган:

  • сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда суғориладиган ерларнинг улушини суғориладиган ерлар умумий майдонининг камида 10%гача;
  • фойдаланиш харажатларини камида 15 фоизга қисқартириш;
  • камида 10 та илмий ва инновацион ишланмани амалиётга жорий этиш;
  • суғориш тизимларининг фойдали иш коэффициентини ҳар йили республика бўйича ўртача камида 1%га ошириш;
  • сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини камида 10%га қисқартириш;
  • шўрланган ер майдонлари улушини 45%гача камайтириш;
  • 300 та сув хўжалиги иншооти ва гидроузелда сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш.

 

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилади. Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни шакллантириш ва ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш, хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш  учун масъул бўлади.

 

Республика бирлашмаси негизида «Ўзсувқурилиш» АЖ ташкил этилади, «Ўзсувқурилиштаъминот» давлат корхонаси таркибига кирувчи корхоналар масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилади.

 

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотларининг штатлар сони жорий йил 1 ноябрдан 10%га, келгуси йил 1 январдан яна 10%га  қисқартирилади. Умуман олганда, бошқарув ходимлари сони 83 бирликка камаяди. Оптималлаштириш қолган ходимларнинг иш ҳақини оширишга имкон яратади. 2019 йил 1 ноябрдан ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициенти қўлланилади.

 

1 ноябрдан бошлаб сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ҳар чоракда туман халқ депутатлари Кенгашига сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида ҳисобот киритадилар. Кенгашлар ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сув хўжалиги соҳасидаги ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотини бир йилда камида икки марта эшитади.  

 

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан:

биринчидан, минтақаларда Сув хўжалиги вазирлигининг насос станциялари ва энергетика бўлинмаларини молиялаштириш, шунингдек лимитдан ортиқча электр энергияси учун тўлов харажатларини қоплаш республика бюджетидан тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига ўтказилади;

иккинчидан, юқорида айтиб ўтилган бўлинмаларнинг электр энергияси истеъмоли учун фойдаланилмаган лимитидан тежаб қолинган маблағлар Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда насос станциялари ва энергетика объектларини техник жиҳатдан ривожлантиришга йўналтирилади;

учинчидан, қуйидагилар амалиётга мажбурий жорий этилади:

  • халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилган ҳолда сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича янгидан амалга ошириладиган лойиҳаларга кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича махсус компонент киритилади;
  • илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10%игача миқдорда қўшимча маблағлар киритилади. Ушбу маблағларнинг ярми лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишни молиялаштиришга йўналтирилади, уларга фақат маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек алоҳида олимлар жалб қилинади. Қолган ярми Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш мақсадида республика таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига грантлар ажратиш учун сарфланади.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум