Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Сув ҳисоблагичларни сақлашга ким маъсул

22.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2024 йилдаги “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 517-сон қарори қабул қилинди.

 

Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

  • янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг совуқ сув ҳисоблагичлари квартира ташқарисида (зинапоялар, ертўлалар ва бошқа қисмида) ўрнатилган ҳолатларда ҳисоблагич ва пломбаларни сақлаш бўйича жавобгарлик ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотлари зиммасига юкланади;
  • илгари I гуруҳ истеъмолчилари, бўнак тариқасида, коммунал хизматлар учун 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган бўлсалар, улар шу вақт мобайнида тарифлар (шунингдек, махсус устама миқдори)нинг ўзгариши туфайли тўланадиган қўшимча тўловлардан озод этилган бўлсалар, эндиликда ушбу давр 2 ойни ташкил этади.

 

Маълумот учун: I гуруҳга — хусусий уй-жойларда ва кўп квартирали уйдаги хонадонларда яшайдиган жисмоний шахслар киради.

 

Шунингдек «Хоразм вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» ва «Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳалари ва худудлардаги бошқа лойиҳалар муддатлари узайтирилмоқда.

 

Маълумот учун: 2018 йилда ушбу икки лойиҳани амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 120 млн АҚШ доллари қарз олиш тўғрисида келишув имзоланган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга оширишнинг дастлабки муддати 4 йилни ташкил этган (2019-2022 йиллар).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев