Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Сув хўжалиги лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш қандай молиялаштирилади

04.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Тегишли тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 155-сон қарори билан тасдиқланган.  

 

2020 йилдан бошлаб сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини (ЛҚИ) илмий-техник жиҳатдан кузатиш учун ЛҚИ умумий қийматининг 10%игача миқдорда қўшимча маблағлар ажратилади. Қўшимча маблағларнинг ярми ЛҚИни илмий-техник жиҳатдан молиялаштиришга йўналтирилади, қолган ярми эса Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

 

ЛҚИни илмий-техник жиҳатдан кузатиш Тошкент ирригация ва механизациялаш институти ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ихтисослаштирилган лойиҳа гуруҳи (кейинги ўринларда – Институт) томонидан амалга оширилади. Гуруҳга фақат маҳаллий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, шунингдек алоҳида олимлар жалб этилади.

 

Лойиҳа гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни ҳамда аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни лойиҳалаштириш;
  • сув хўжалиги ва сув таъминоти соҳасида ЛҚИни илмий-техник жиҳатдан кузатиш ва лойиҳаларни амалга ошириш;
  • сув хўжалиги объектининг ишончли ва хавфсиз ишлаши чоралари кўрилганлиги, шунингдек атроф-муҳитга таъсирининг баҳоланганлигини кўриб чиқиш;
  • ишлаб чиқилаётган лойиҳа топшириқлари ва лойиҳаолди ҳужжатлари, геологик, гидрологик маълумотларнинг сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
  • муаммоли лойиҳалар бўйича махсус илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва бошқалар.

 

ЛҚИни илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил этиш ва молиялаштириш бир нечта босқичдан иборат, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • илмий-техник жиҳатдан кузатиш талаб этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш, таҳлил қилиш ва муҳокама қилиш;
  • лойиҳаларнинг якуний рўйхатини тасдиқлаш ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Тармоқ илмий-техник кенгашининг тегишли қарорини тақдим этиш;
  • келгуси йилги лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш ва келишиш, кейин эса Сув хўжалиги вазирлигига тасдиқлаш ва ва «Сувқурилишинвест» тизимидаги давлат корхоналарига ижрога бериш учун юбориш.

 

«Сувқурилишинвест» давлат корхоналари Институт билан ҳар бир лойиҳа-қидирув ишлари бўйича Ихтисослаштирилган лойиҳа гуруҳи томонидан илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини амалга ошириш юзасидан шартнома тузади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум