Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТМБнинг йиллик инвентаризациясига қандай тайёрланиш керак Шартномадаги истеъмол ҳажми ошиб кетса, бизнес субъектлари электр энергияси ва газ учун қандай ҳақ тўлайди БҲМС бўйича бухгалтерия баланси қандай тузилади

Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди

04.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 27.12.2024 йилдаги "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-229-сонли Фармони қабул қилинди.

 

Фармон билан 2028 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари оширилмаслиги белгиланди.

 

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-галантерея саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва уларнинг ходимларидан олинадиган жисмоний шахслар даромад солиғи ставкалари 1% миқдорида белгиланди. Бунда, мазкур ставка қуйидаги шартларни бир вақтнинг ўзида бажарганда қўлланилади:

  • ходимларнинг умумий сонининг камида 15%ини Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари ташкил этиши керак;
  • ҳар ойда ҳар бир ходимнинг иш ҳақи камида МҲЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланиши керак;
  • солиқ даврида тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-галантерея маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушум товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 90%ини ташкил этиши керак.

 

2025 йил 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш ёки тиббий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахслар даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади.

 

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинди. У ҳар йили камида 100 та тадбиркорлик субъектига давлат кафолатисиз халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.

 

2025 йил 1 январдан:

  • Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали олиб чиқиладиган пахта ипининг ҳар бир килограмми учун йиғим миқдори унинг экспорт нархининг 2%и, аммо 0,05 АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда белгиланди;
  • Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали олиб чиқиладиган трикотаж матосининг ҳар бир килограмми учун йиғим миқдори унинг экспорт нархининг 1%и миқдорида белгиланди.

 

Фармон билан тадбиркорлик субъектлари ташаббусларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

 

Шунингдек, ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 28.12.2024 йилдан кучга кирди.  

 

                                           Саодат Усмонова

 


Валюталар курси

2025-01-06
  • USD:12942.01 (+0.00) сум
  • EUR:13341.92 (+0.00) сум
  • RUB:117.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52