Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Тахиатош ИЭСни модернизация қилишга 678 млн доллар инвестиция қилинади

28.09.2017

 

Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ-3264-сон қарори билан «Тахиатош ИЭСда 230 — 280 МВт қувватдаги иккита буғ-газ қурилмалари қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Маълумот учун: Тахиатош ИЭС 1974 йилда қурилган. Унинг ўрнатилган қуввати - 730 МВт., ишлатиладиган ёқилғи – табиий газ, резерв ёқилғи – мазут.

 

2015 йилда инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси тасдиқланган. Унинг умумий қиймати – 678,26 млн АҚШ доллари, улардан:

  • 300 млн АҚШ доллари –Осиё тараққиёт банки заёми;
  • 230,7 млн АҚШ доллари – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити;
  • 27,3 млн АҚШ доллари экв. –«Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари;
  • 120,2 млн АҚШ доллари экв.– Ўзбекистоннинг имтиёзлар ва преференциялар кўринишидаги ҳиссаси.

 

Халқаро тендер савдолари якунлари бўйича «Ўзбекэнерго» АЖ «Нyundai Engineering Co. Ltd.» ва «Нyundai Engineering & Construction Co. Ltd.» компаниялари консорциуми билан иккита буғ-газ қурилмаларини “фойдаланишга тайёр ҳолда” қуриш юзасидан контракт тузди.  Кейинчалик оптималлаштиришни инобатга олган ҳолда контрактнинг умумий суммаси 103,96 млн евро ва 318,1 млн АҚШ долларини ташкил этади.

 

Қарор билан қатор ташкилий масалалар тартибга солинган. Лойиҳа қатнашчиларига давлатимизнинг унинг амалга оширилишига қўшган ҳиссаси ҳисобланадиган  солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари  тақдим этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.