Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди

14.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2024 йилдаги ВМҚ-652-сонли қарори билан 2025 йил январдан кучга кирадиган Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди.


Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди:

• операторларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш орқали тақсимлаш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш;

• истеъмолчилар ва кичик электр генераторларини тақсимлаш тармоқларига улаш;

• электр энергиясининг сифатини ва истеъмолчиларни электр таъминотининг барқарорлигини ошириш;

• тақсимлаш тизимларидан самарали ва хавфсиз фойдаланишни ташкил этиш ҳамда барча фойдаланувчилар учун тенг шароитлар яратиш;

• тақсимлаш тармоқларидан оқилона ва шаффоф фойдаланиш шартларини белгилаш мақсадида электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори иштирокчилари учун умумий техник талабларни ўрнатиш.

 

Энергетика вазирлиги тақсимлаш тизимининг ишончлилик кўрсаткичларини белгилаш, ҳисобга олиш ва ҳисобот беришнинг ягона тизимини жорий этади.

 

Тақсимлаш тизимлари операторлари юклама зичлиги, тақсимот (сотув) тузилмаси, хизматлар қиймати, ишчи кучланиш ва бошқа кўрсаткичлар каби хусусиятларга асосан турли тоифаларга гуруҳланади. Шунингдек, улар  Энергетика вазирлиги томонидан мақсадли кўрсаткичларини ишончлилик ва самарадорликнинг ҳақиқий кўрсаткичлари билан таққослаш орқали ҳар йили баҳоланади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2025 йил 11 январдан кучга киради.

Лола Абдуазимова