Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Таржима қилдириш учун – Бюрога

21.02.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини қабул қилди (ВМнинг 18.02.2019 йилдаги 140-сон қарорига қаранг).  

 

Бюро давлат муассасаси ҳисобланади, унинг директори Президент Администрацияси билан келишилган ҳолда ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

 

Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • Президент ва Бош вазир, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва олий мансабдор шахслари иштирокидаги расмий тадбирларни синхрон ва изчил таржима билан таъминлаш;
  • расмий тадбирлар доирасида тайёрланган материалларнинг ёзма таржимасини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон томонидан тузиладиган халқаро шартномалар лойиҳаларининг давлат ва хорижий тиллардаги матнларининг аутентлигини таъминлашга кўмаклашиш;
  • Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ), Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) ва бошқа ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан юқори малакали таржимонлар тайёрлаш;
  • ТИВ ходимларининг, шунингдек шартнома асосида давлат органлари халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича бўлинмалари ходимларининг хорижий тилларни билиш бўйича кўникмалари ривожлантирилишини таъминлаш;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга шартнома асосида оғзаки ва ёзма таржима бўйича хизматлар кўрсатиш.

 

Шунингдек бу ерда оғзаки ва ёзма таржима бўйича пулли хизматлар кўрсатилади.

 

Бюро кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича ЖИДУ ва ЎзДЖТУ билан ҳамкорлик қилади.

 

Бюро манзили: Тошкент ш., Мустақиллик шоҳкўчаси, 54-уй.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.


 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум