Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Тасдиқланган ТИА ва ТИҲ йўқми – пул ҳам йўқ

15.02.2018


Президентнинг 13.02.2017 йилдаги техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни экспертиза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ–3527-сон қарори эълон қилинди.

 

Ривожлантириш давлат дастурлари, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш концепциялари, шунингдек қуйидагича амалга ошириладиган бошқа лойиҳалар бўйича техник-иқтисодий асослар (ТИА) ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни (ТИҲ) экспертиза қилиш ва тасдиқлашнинг махсус тартиби жорий этилмоқда:

 

  • Президент ва Ҳукумат қарорлари доирасида;
  • Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига;
  • устав фондидаги давлат улуши 50%ни ташкил этадиган давлат корхоналари, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобига;
  • устав фондида 50% ва ундан ортиқ улуш давлат улуши 50% ва ундан ортиқни ташкил этган юридик шахсга тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига.

 

Хусусан, тасдиқланган ТИА ва ТИҲга эга бўлмаган лойиҳаларни молиялаштира бошлаш тақиқланади. Улар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг хулосаси асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Регламентига (28.07.2017 йилдаги ПҚ–3161-сон қарорга илова) тегишли тузатишлар киритилди.

 

Лойиҳалар амалга оширилишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда эса Марказнинг ижобий хулосаси бўлмаган тақдирда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилари ва пудрат ташкилотларининг номларини кўрсатиш тақиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва  14.02.2018 йилдан кучга кирди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50