Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди (15.04.2019 йилда 1717-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Товарлар ташқи савдоси маълумотлари базаси бўйича маълумотларни (ТИФ ТНнинг 10 та белгиси бўйича, ташқи савдо божхона статистикасининг меъёрий ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда) тақдим этиш даврийлиги ўзгарди. Ушбу маълумотларни ДБҚ ва Давстатқўм тақдим этади.
Илгари ҳар ойнинг 15-санасида аниқлаштирилган маълумотлар юборилар эди. Энди – ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача. Тезкор маълумотларни тақдим этиш тартиби ўзгармади – ҳисобот давридан кейинги ҳар ойнинг 7-санасигача.
Ҳужжат билан бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган. Хусусан, ДБҚнинг ҳар чоракда товарлар ташқи савдоси бўйича божхона ахборотномасини нашр этиш мажбурияти бекор қилинди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.