Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгартирилди

21.02.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2025 йилдаги «Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ВМҚ-77-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Хусусан, атамалар тўлиқ янгиланмоқда. Аввалги таҳрирда 26 та атамага таъриф берилган бўлса, эндиликда улар 15 тага қисқартирилди. Ҳужжатда қуйидаги янги атамаларга таърифлар берилган:

  • молия агенти — пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига (лицензия) эга бўлган банклар ва бошқа кредит ҳамда тижорат ташкилотлари;
  • факторинг — хўжалик юритувчи субъектларнинг қарздорлик бўйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш.

 

Ташқи савдо шартномаси бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш далолатномаларининг нусхаси ТСОЯЭАТга бириктирилганда, ишлар бажарилган ва хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.

 

Молия агентлари резидент бўлганда, улар тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга экспорт контракти бўйича валюта маблағларини олувчи сифатида киритилади ҳамда активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти мазкур молия агентларига ўтади.

 

Молия агентлари норезидент бўлганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти экспорт қилувчида қолади. Бунда экспорт контрактлари бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш шартномаси асосида норезидент молия агентидан маблағ келиб тушганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талаб бажарилган ҳисобланади.

 

Кўрсатилган хизматлар учун молия агентлари томонидан ушлаб қолинадиган пул талабномаси суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги мукофот пули (дисконт) дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмайди.

 

Бундай ҳолларда тегишли экспорт контрактларидан тушадиган валюта миқдори молия агентларининг мукофот пули (дисконт) миқдорида камайтирилади ва етказиб берувчилар балансининг харажатлар қисмида ҳисобга олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2025 йилдан кучга киради. 

 

                                               Собир Нурбердиев