Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

16.06.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2017 йилдаги 346-сон Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлик Президентнинг 13.04.2017 ФП–5012-сон Фармони (ҳужжат шарҳини кўринг) билан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигини қайта ташкиллаштириш натижасида тузилган.

 

Вазирлик қуйидаги йўналишлар бўйича вазифаларни амалга оширади:

  • ташқи савдо фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш
  • ва амалга ошириш;
  • жаҳон бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш, ташқи бозорлардаги талаб-эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилаётган юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг рақобатдошлигини кучайтириш ва ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва хилларини тизимли асосда таҳлил қилиш, ташқи бозорларда уларнинг рақобатдошлиги даражасини аниқлаш, тегишли маълумотлар базасини шакллантириш;
  • товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан савдо ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, сотиш бозорларини диверсификациялашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ишончли хорижий савдо шерикларини излаш ва танлашда хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, маҳаллий корхоналарнинг тендер савдоларида, халқаро савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркаларида ва хорижий мамлакатларда ўтказиладиган бошқа шундай тадбирларда иштирок этишларига амалий ёрдам кўрсатиш;
  • импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳажми ва таркибини чуқур таҳлил қилиш, маҳаллий хом ашё негизида импорт ўрнини босадиган тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқариш ҳамда уларни маҳаллийлаштириш масалалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича концепция ва дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • ташқи савдо асосий кўрсаткичлари параметрларини шакллантиришда ва Ўзбекистон Республикасининг божхона-тариф сиёсатини такомиллаштиришда иштирок этиш, ташқи савдони либераллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • товарлар (ишлар ва хизматлар), шу жумладан, ўзига хос товарлар ва саноат маҳсулотлари ташқи савдоси, шунингдек, ташқи савдода тариф ва нотариф бошқаруви чораларини қўллаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш;
  • ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш чораларини амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан транзит салоҳиятини, логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

 

Вазирликни вазир бошқаради ва унинг бир ўоринбосари бўлади. Уларнинг ҳар иккиси Президент томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимдан озод этилади. Шунингдек, вазирликда вазир (ҳайъат раиси), вазир ўринбосари, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи бўлинмалар раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.


 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48