Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Техник кўрикдан ўтиш учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин

16.07.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2024 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 390-сон қарор қабул қилинди.

 

Ўзгартиришларга кўра:

  • юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан белгилаш тартиби бекор қилинмоқда;
  • тадбиркорлик субъектларига M1, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат берилмоқда;
  • Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан техник кўрик хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг уставлари нусхасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинмоқда;
  • техник кўрик хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг электрон тизимлари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Техник кўрик» модули билан интеграция қилиниши керак.

 

Шунингдек, транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун жисмоний ва юридик шахслар ЯИДХП ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали мурожаат қолдиришлари мумкин. Бунда мурожаат электрон тарзда тадбиркорлик субъектига юборилади.  Транспорт эгаларига техник кўрик ўтказиш вақти ва жойи ҳақида онлайн хабарнома юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.10.2024 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев

 

 

Валюталар курси

2024-12-18
  • USD:12869.90 (+0.00) сум
  • EUR:13496.66 (+0.00) сум
  • RUB:124.94 (+0.00) сум