Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Техник регламент сертификатлаштириш мажбурийлигини талаб қилади

17.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 12.12.2018 йилдаги ПҚ-4059-сон қарори билан маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш учун қўшимча асос жорий этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, сертификатлаштириш мажбурий ва ихтиёрий бўлади (Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонунга қаранг). “Ўзстандарт” агентлиги, миллий сертификатлаштириш органи сифатида мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг рўйхатини белгилайди, Вазирлар Маҳкамаси эса – уни тасдиқлайди. Амалдаги Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати ( кейинги ўринларда – рўйхат) 2011 йилда тасдиқланган.

 

Бироқ, сертификатлаштириш билан бир қаторда техник жиҳатдан тартибга солиш механизмлари мавжуд ("Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга қаранг). Хусусан, улар маҳсулотлар ва хизматлар хавфсизлигига мажбурий талабларни белгилайдиган норматив ҳужжатлар – техник регламентларни нашр этиш воситасида амалга оширилади. Бу ҳужжатларнинг ўзи сертификатлаштириш амалга оширилишини назарда тутмайди. Тегишинча, агар хавфсизлигига талаблар техник регламентда мустаҳкамланган маҳсулотлар Рўйхатда мавжуд бўлмаса, уни сертификатлаштиришни амалга оширмаса  бўлар эди. Шу пайтгача шундай бўлган эди.

 

Энди эса техник жиҳатдан тартибга солиш ва сертификатлаштириш дастаклари ўзаро боғлиқ ҳолда қўлланилади. Техник регламентлар амалга киритилиши билан хавфсизлигига ушбу ҳужжатлар билан мажбурий талаблар ўрнатиладиган маҳсулотлар мажбурий сертификатланиши лозим. Муаллиф фикрига кўра, бу қуйидагилар билан асосланади:

 

биринчидан,  одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш сертификатлаштиришнинг мақсадларидан бири ҳисобланади. Техник жиҳатдан тартибга солиш эса маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажаришни ўз ичига олади. Яъни, механизмлар, моҳиятига кўра, худди шундай мақсадларни кўзлайди;

 

иккинчидан, техник регламентлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратининг аниқ тартиби баён этилмаган, гарчи бу истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Мазкур ҳолатда сертификатлаштиришнинг қўлланиши “ғилдирак ихтиро қилмаган” ҳолда камчиликни бартараф этади;

 

учинчидан, сертификатлаштириш кўринишида техник регламентлар талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш превентив чора бўлиб хизмат қилади – бу МЖТКнинг 212-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бартараф этиш (батафсил қаранг).

 

Шу тариқа, энди ишлаб чиқарилаётган (олиб кирилаётган) маҳсулотлар мажбурий сертификатланиши масаласини ҳал этишда нафақат Рўйхат билан солиштирилиши, балки тегишли техник регламентларнинг мавжудлиги инобатга олиниши зарур. Уларни, шу жумладан Norma online тизими ёки компаниянинг  дастурий маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда топиш мумкин.

 

Маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилганлигини ҳам эслатиб ўтамиз (шарҳга қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум