2020/2021 ўқув йилидан бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимнинг янги тизими жорий этилади (6.09.2019 йилдаги ПФ-5812-сон Фармонга қаранг).
Ўқув жараёни Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурлари бўйича ташкил этилади (ТХСТ, 2011 йилдаги версияга қаранг).
Бир қатор касб-ҳунар коллежлари қайта ташкил этилади: айримларининг негизида касбга ўқитиш марказлари ташкил этилади, бошқалари олий таълим муассасалари қувватларини ошириш, истиқболда хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларини, қолганлари Олий таълим муассасаларининг кўп тармоқли ўқув марказлари ва амалиёт полигонларини ташкил этиш учун берилади. Айрим касб-ҳунар коллежлари биноларидан умумий ўрта таълим муассасалари сифатида фойдаланилади.
Профессионал таълим муассаларининг янги тизими касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат бўлади:
касб-ҳунар мактабларида |
коллежларда |
техникумларда |
кадрлар тайёрлаш умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим шаклида амалга оширилади |
кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади
|
кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади
|
ўқувчилар Давлат бюджети ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда 3 маҳал овқат билан таъминланади ёки мазкур овқат пулларини уларга тўлаб берилади |
жорий сақлаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари тегишли вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади |
ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида II курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади
|
жорий сақлаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади |
жорий сақлаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари тегишли вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади
|
Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга идоравий бўйсунувидан қатъи назар ўқув-методик раҳбарлик қилиш, шунингдек бу соҳада давлат сиёсатини юритиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юклатилади.
2017 йилда қайта тикланган 10-11-синфлари ўқувчилари учун ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тугатилади. Бунинг ҳисобига бўшайдиган маблағлар янги профессионал таълим тизимини молиялаштиришга йўналтирилади.
Келгусида Миллий квалификация рамкасини (3 ой муддатда), Иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун Квалификацион рамкаларни (1.01.2020 йилгача) ва Миллий профессионал стандартларни (1.04.2020 йилгача) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда. 2 ой муддатда Ўзбекистон Миллий квалификация тизимига мувофиқ Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификатори қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.