Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Технологик ускуналарнинг 676 та тури ҚҚС ва божхона божидан озод қилинди

09.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2021 йилдаги 352-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.

 

Ҳужжатни қабул қилиш мақсади - саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари бериш механизмини такомиллаштириш.

 

Рўйхатга 676 турдаги асбоб-ускуналар киритилган, хусусан:

  • сутга ишлов бериш ва уни қайта ишлаш ускуналари;
  • нон маҳсулотлари, макарон, спагетти ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускуналари;
  • қандолат саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар;
  • гўшт ёки паррандани қайта ишлаш учун ускуналар;
  • калава бўяш машиналари;
  • автоматик тикув машиналари;
  • 50 кишидан ортиқ, лекин 300 кишидан кўп бўлмаган йўловчи ўриндиқларига эга бўлган фуқаро йўловчи самолётлари.

 

Янги технологик асбоб-ускуна - бу “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида расмийлаштирилган пайтда 3 йилдан кўп бўлмаган вақт олдин ишлаб чиқарилган технологик асбоб-ускуна.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.