Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Текширувлар режа-жадвалини компьютер тузади

25.01.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. У бизнес юритиш учун қўшимча қулай шарт-шароитларни назарда тутади.

Демак, кичик тадбиркорлик субъектларини текшириш режа-жадвалини тузиш автоматлаштирилган режимда хатарларни баҳолаш алгоритми воситасида амалга оширилади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти бўйича маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган. У автоматлаштирилган ахборот тизими орқали таҳлил этилади, ҳақиқатда унинг ўзи мустақил равишда текширувлар режа-жадвалини тузади.

 

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари таснифлагичига ходимлари сони 500 нафаргача  бўлган ўрта бизнес тоифаси киритилади. Бу ташкилотларнинг йириклашувини рағбатлаштиришга қаратилган.

 

Шу билан бирга ер участкаларини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун  олиб қўйишда тадбиркорлик субъектига етказиладиган зарар олдиндан қоплаб берилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Латипов Самир,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Текширувларда штатдаги юристлар иштирок эта олади

 

Жиноят ишлари бўйича текширувлар қандай ўтказилади?