Президент томонидан 28.02.2024 йилдаги ПҚ-91-сонли “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда-Инспекция) “хавфни таҳлил қилиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартиби Инспекциянинг назорат тадбирларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги чоралар кўрилади:
● техник жиҳатдан талабларга номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун – юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида молиявий жарима қўллаш;
● техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини тўхататиб қўйиш;
● сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (шу жумладан, маҳсулотнинг барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар қилинганлиги ҳолатлари аниқланганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини тўхтатиб туриш.
2025 йил 1 январдан:
● “Ўзбекистон аккредитация маркази”давлат муассасаси томонидан мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятини текшириш жараёнида олдин аниқланган камчиликлар такрорланган тақдирда мазкур соҳа аккредитация доирасидан чиқарилади;
● мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида халқаро стандартларга риоя этилишини тизимли баҳолаб боришни назарда тутувчи халқаро даражада тавсия қилинган услублар жорий қилинади ва аккредитация жараёнларида қўлланади;
● белгиланган тартибда малака оширмаган ва аттестациядан ўтмаган мутахассисларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораторияларида фаолият олиб бориши тақиқланади.
Шунингдек “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими ишга туширилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш, маҳсулотларни давлат рўйхатига олиш, мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораториялари томонидан синов баённомалари, мувофиқлик сертификати ва декларацияни расмийлаштириш жараёнлари фақат мазкур тизим орқали амалга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.02.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев