Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Телекоммуникация хизматларига нархлар қандай шакллантирилади?

14.03.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 959-1, 2017 йил 9 март)  билан Телекоммуникация хизматлари тарифларини шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, телекоммуникация хизматларига тарифларни шакллантириш телекоммуникация соҳасидаги бутун хўжалик юритувчи субъект бўйича ҳисобот даври учун ҳисобот таҳлили, келгуси давр учун харажатлар ва соф фойда  прогнози асосида амалга оширилади.

 

Ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё, материаллар ҳамда транспорт харажатлари ва бошқалар учун нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тарифлар даражасининг ўзгариши учун асос бўлиб хизмат қилади. Халқаро телекоммуникация хизматлари бўйича эса, шунингдек ҳисоб-китоб таксаларининг ўзгариши ва/ёки эркин айирбошланадиган валюта курсининг ёки махсус қарз олиш ҳуқуқининг ўзгариши ҳам асос бўлади.

 

Телекоммуникация хизматлари харажатлари Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга биноан ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

 

Телекоммуникация хизматларига тарифларни шакллантиришда билвосита моддий харажатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш учун билвосита харажатлар, ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар, давр харажатлари ҳамда молиявий фаолият бўйича харажатларни тақсимлаш хизматнинг солиштирма меҳнат сиғими (аниқ хизмат турига тўғри келадиган  асосий ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар) бўйича амалга оширилади

 

Айтиш жоизки, ҳужжат билан уларга тарифлар миллий валютада белгиланадиган ва чекланган ҳисобланадиган телекоммуникациянинг универсал хизматлари ҳамда телекоммуникация хизматларининг алоҳида турлари рўйхатлари тасдиқланган. Бунда универсал хизматларга тарифлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан, телекоммуникациянинг алоҳида хизматлари учун – телекоммуникация соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан вазирлик билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

Тарифларни ўзгартириш телекоммуникация соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар тарифларининг чекланган даражалари миқдори ҳисоб-китобларини тақдим этиш бўйича ёки вазирлик ташаббуси билан амалга оширилади. Биринчи ҳолатда ташкилотлар тарифларни ўзгартириш заруратини тасдиқловчи асослар, ҳисоб-китоблар, бухгалтерия ва статистика ҳисоботи маълумотларини тақдим этадилар.

 

Вазирлик зарур ҳолатларда экспертларни жалб қилган ҳолда кўриб чиқади ва тарифларни ўзгартириш заруратини тасдиқловчи асосларни олган кундан бир ҳафта ичида телекоммуникация хизматларига тарифлар даражаси ва уларни жорий этиш муддатлари ҳақида қарор қабул қилади.

 

Телекоммуникация хизматлари учун ўзгартирилган тарифлар улар кучга киришидан 15 кун олдин телекоммуникация хизматларининг тегишли турини белгилаётган субъектлар томонидан ОАВда эълон қилинади.

 

Ҳужжат айрим бошқа ўзгартиришларни ҳам сақлайди.

 

 Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

 экспертимиз.

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48