Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Темир йўлда ташишни лицензиялаш тартиби ўзгартирилди

13.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9.04.2018 йилдаги 278-сон қарори билан маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялашнинг янгиланган тартиби тасдиқланди.

 

Низомнинг янги таҳриридаги (олдингиси 2003 йилдан амал қилган) асосий ўзгартиришларни кўриб чиқамиз.  

 

Биринчидан, илгари лицензия бериш тўғрисидаги қарорни Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси қабул қилган, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан кейин – Ўздавтемирйўлназорат) унинг ишчи органи бўлган. Ҳозир темир йўлда ташишни лицензиялашга доир барча функциялар тўлиқ Ўздавтемирйўлназорат инспекциясига топширилди, юқорида тилга олинган комиссия эса авиация транспорти фаолиятини лицензиялаш билан шуғулланади.

 

Иккинчидан, темир йўлда ташиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган мансабдор шахсни штатга қабул қилиши шарт. Бу – қўшимча жорий этилган лицензия талаби. Бундай ходим темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги НҲҲ ва норматив ҳужжатларни билиш бўйича аттестациядан ўтиши керак.

 

Учинчидан, лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ўзгарди. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси энди керак эмас, бироқ ташиш жараёнига жалб қилинган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг рўйхати, шунингдек ташишга масъул шахсларни тайинлаш тўғрисида раҳбарнинг буйруғидан нусхани тақдим этиш зарур.

 

Тўртинчидан, ҳаракатланувчи таркибнинг сони кўпайганда қўшимча давлат божи ундириш шарти бекор қилинди. Қуйидаги жадвалда лицензияларни берганлик учун давлат божининг белгиланган миқдорлари кўрсатилган.

 

Фаолият тури

Бож миқдори

(тўлов кунидаги ЭКИҲга карали миқдорда)

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича йўловчилар ва юкларни ташиш

250

Маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш

30

Халқаро йўналишларда йўловчиларни ташиш

45

Маҳаллий йўналишларда юкларни ташиш

50

Халқаро йўналишларда юкларни ташиш

100

 

Давлат божи ҳар йили тенг улушларда лицензиянинг 5 йиллик амал қилиш муддати давомида тўланиши мумкин. Бунда навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланиладиган навбатдаги йил бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади. Белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 9.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48