Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Тез бузиладиган маҳсулотларга сертификатлар бир кунда расмийлаштирилади

03.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди (27.09.2019 йилдаги 819-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, олиб қўйилган маҳсулот мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлса, мувофиқлик сертификати эса мавжуд бўлмаса – олиб қўйишни амалга оширган ваколатли органнинг мансабдор шахси сертификатлашни ўтказиш ва сертификат олиш учун буюртма беради.

 

Киритилган тузатишлар билан сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддатлари белгиланди:

  • тез бузиладиган маҳсулотларга нисбатан – зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб 1 кун;
  • бошқа турдаги мол-мулкларга нисбатан – қонун ҳужжатларига мувофиқ (транспорт воситаларидан ташқари) 3 иш кунидан ошмаган муддатда.

 

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари бозор ва савдо мажмуаларида савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

  

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум