Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Тиббий ва соғломлаштириш туризми қандай ривожланади

26.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.09.2024 йилдаги ПҚ-335-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:

  • "Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги" ("Medical service hospitality") дастурини амалга ошириш;
  • давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари, шунингдек санаторийлар ва пансионатлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
  • “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
  • “Ибн Сино” номи остида тиббий ва соғломлаштириш туризми брендини ишлаб чиқиш ва уни доимий равишда илгари суриш;
  • тоифаларга (юлдузларга) эга бўлган меҳмонхона типидаги санаторийлар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни сертификатлаш тизимини жорий этиш.

 

Тоғли ҳудудларда, даволовчи балчиқлар конлари мавжуд бўлган ҳудудларда, шунингдек даволовчи тоифага киритилган сув объектлари ва санитар-соғломлаштириш аҳамиятига эга сув объектлари (термал сувлар) мавжуд бўлган ҳудудларда санаторий-курорт зоналари ташкил этилади.

 

2025 йил 1 апрелгача меҳмонларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастурига ("Е-mehmon") уланган хусусий тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари дастлабки олти ойлик абонент тўловини тўлашдан озод этилади.

 

Халқаро қўшма комиссия (Joint Commission International) аккредитациясидан ўтган биринчи 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитация харажатларининг 50 фоизи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда ушбу имтиёздан фойдаланган тиббиёт муассасаси билан аффилланган шахсларга бу имтиёз берилмайди.

 

Тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва пансионатлар даволовчи тоифага киритилган сув объектлари ва санитар-соғломлаштириш аҳамиятига эга сув объектларидан (термал сувлардан) тенг ва умумий тартибда фойдаланадилар.

 

Туризм қўмитасига 2025 йил 1 мартгача қуйидагиларни ишга тушириш вазифаси юклатилди:

  • тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатаётган тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва туроператорлар хизматлари сифатини баҳолашни назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа;
  • давлат ва хорижий тилларда тиббиёт ва соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • Замонавий талаблар асосида санаторий-курорт зоналарини ташкил этиш режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати;
  • Тиббиёт ва соғломлаштириш муассасалари шифокорларининг тиббий ташхис хизматларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари қопланадиган хорижий давлатлар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 25 сентябрдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова