Президентнинг 28.12.2017 йилдаги ПҚ–3448-сон қарори билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг (ТИФ ТН) 2017 йилги версияси амалга киритилди.
ТИФ ТНнинг янги версияси 2018 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилди. У Жаҳон божхона ташкилоти томонидан янгиланган Товарларни таснифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими базасида ишлаб чиқилган. Бунгача амалда бўлган ТИФ ТНнинг 2012 йилги версияси ўз кучини йўқотди.
ТИФ ТНнинг 2017 йилги версия жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2017 йилдаги 1042-сон қарори билан тасдиқланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Ленара Хикматова.