Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

ТИВ ҳузуридаги Таржимонлар бюроси тузилмасига ўзгартиришлар киритилади

26.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 28-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда Таржимонлар бюроси ходимларининг иш ҳақи ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино-майдонларини капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун қўшимча талаб этиладиган маблағлар 2021 йилда ТИВга Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилиши белгиланган. Қўшимча маблағлар келгуси йилларда Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджетини шакллантиришда ажратилиши назарда тутилади.

 

Шунингдек қарор билан ВМнинг 18.02.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 140-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Ушбу қарорга 41-банд қўшилди, унга мувофиқ Таржимонлар бюросининг бошқарув ходимларига нисбатан ТИВ марказий аппаратида тегишли лавозимлар учун белгиланган иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади. Таржимонлар бюросига 2 та енгил автотранспорт воситаси учун лимит назарда тутилади. Таржимонлар бюроси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди.

 

Энди Таржимонлар бюроси директори бир нафар ўринбосарга эга бўлади, мазкур ўринбосар ташқи ишлар вазири билан келишилган ҳолда, директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Директор ўринбосари ўз мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, қўшимча тўловлар ва моддий рағбатлантириш шароитлари бўйича ТИВнинг бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Таржимонлар бюроси Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1а-уй манзилида жойлашган ТИВ Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.

 

Шунингдек Таржимонлар бюросига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • ўз ваколати доирасида анжуманлар, семинарлар ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
  • ўз даромадларини қонунчилик талабларига, ўз фаолиятининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ равишда тасарруф этиш;
  • ўз номидан шартномалар тузиш, мол-мулк сотиб олиш.

 

Таржимонлар бюроси директорининг ваколатлари кенгайтирилди. Энди у ташқи ишлар вазирига ходимларига дипломатик даражаларни бериш тўғрисида ҳамда ходимларни ТИВ орқали чет элларга қисқа ва узоқ муддатли хизмат сафарларига юбориш тўғрисида таклифлар киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50