Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 2890, 2017 йил 29 июнь).
14-сон МБМС товар-моддий захиралар қийматини баҳолашда қўлланилиши мажбурийдир ҳамда юридик шахсларнинг мулкига татбиқ этилади. БҲМС талабларидан фақат 14-сон МБМСда кўзда тутилган ҳолларда фойдаланилиши мумкин.
14-сон МБМС нормалари қўлланилишининг ўзига хосликлари:
- юридик шахсларнинг мулкида бўлмаган захиралар мазкур активлар мулкдорининг ёзма розилиги билан баҳоланиши керак;
- қийматни баҳолашда сотишдан кейинги таомиллар харажатлари, фойда ва шартномаларни расмийлаштириш харажатлари ҳисобга олинмайди.
14-сон МБМС талаблари
Баҳоловчи учун |
Буюртмачи учун |
Баҳолаш вазифасини белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш |
Баҳоловчи билан биргаликда баҳолаш тўғрисидаги вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш |
ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш (асосан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари) |
Баҳолаш объектига кириш имкониятини таъминлаш |
Баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш |
Баҳоловчига зарур дастлабки ахборотни тақдим қилиш. |
Баҳолаш объектининг қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва аниқлаш |
|
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш |
|
14-сон МБМСнинг баҳолаш жараёни ва олинган натижани баён этиш билан боғлиқ талабларидан бирон-бир тарзда четга чиқилишига йўл қўйилмайди.
Қарор 14-сон МБМСни амалда қўллаш учун ишлаб чиқилган Услубий кўрсатмаларни назарда тутади.
Экспертлар баҳолаш объектининг физик ҳолати тўғрисида қуйидаги хулосаларга келиши мумкин:
Ҳолатини таърифлаш |
Ҳолатининг тавсифи |
Товар қийматини йўқотганлиги, % |
Янги |
Янги ҳолатда |
0–5 |
Жуда яхши |
Деярли янги, фойдаланиш муддати ўтган, лекин ўзгартиришсиз фойдаланишга яроқли
|
6–19 |
Яхши |
Фойдалилигини ошириш учун майда харажатлар, майда таъмирлаш ишларини бажаришни ҳисобга олганда фойдаланишга яроқли |
20–40 |
Қониқарли |
Асосий элементларини алмаштирган ҳолда йирик таъмирлаш ишлари ўтказилишини талаб қилади |
41–60 |
Қониқарсиз |
Чиқинди материаллари сифатида фойдаланишга яроқли |
61–80 |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Моҳина Мирзаева.