Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Енгил автомобиль учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисоблашга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак Мамлакатдан чиқишда чекловларингиз борлигини қандай текшириш мумкин Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби

Томорқа ер эгаларини қандай қўллаб-қувватлашади

21.02.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 14.02.2025 йилдаги «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-22-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.

 

Шунингдек уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.

 

Муайян маҳалладаги 50% хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади.

 

Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 5 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади.

 

Аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев