Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Тошкентда ердан фойдаланишнинг энг паст нархлари тасдиқланди

08.02.2021

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳар ҳокимининг  05.02.2021 йилдаги “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги 112-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар (1-илова) ва туманлар (2-илова) кесимида белгиланди.

 

Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ва туман ҳокимликлари:

  • аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхатини шакллантиради;
  • ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган энг паст нархи асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.

 

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади (20.12.2019 йилдаги 1023-сон ВМҚга 1-илова).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50