Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Тошкентда хусусий таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади

12.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Тошкентда Буюк Британиянинг «Velocius Ltd» компанияси иштирокида «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилади (2.11.2019 йилдаги 900-сон ВМҚга қаранг).

 

Таълим ташкилоти юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон резиденти ҳисобланади, масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади. Ўз навбатида «Tashkent education» ўз вазифаларини бажариш учун қуйидагиларни ташкил этади:

 

  • «Tashkent kindergarten» хусусий болалар боғчаси Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 26-уй манзили бўйича;

 

  • «School of Tashkent» халқаро умумтаълим мактаби Тошкент «Меҳр-Шафқат» касб-ҳунар коллежи (Яккасарой тумани, Восит Воҳидов кўчаси, 116-уй) бино ва иншоотларида жойлаштирилган ҳолда, коллеж ўқувчилари 2019/2020 ўқув йили якунига қадар шу ерда ўқишни давом эттирадилар;

 

  • «Tashkent International University» халқаро университети – Тошкент молия институти биносида (Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 7-уй), у ерда ҳозир талабалар ўқишмоқда ва янги бино қурилиши тугаллангунга қадар ўқишни шу ерда давом эттирадилар.

 

«Velocius Ltd» компанияси ўз маблағлари ҳисобидан объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларга тегишли ҳудудни ободонлаштириш ишларини амалга оширади.

 

2020/2021 ўқув йилидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида,  мамлакат давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, «Tashkent education» томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқитиш бошланади. Мактабгача таълим муассасасига ва мактабга қабул тегишлича Мактабгача таълим ва Халқ таълими вазирликлари билан келишилган ҳолда, ушбу ташкилотлар томонидан мустақил равишда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Университетда кадрлар тайёрлаш кундузги ва бошқа таълим шакллари, шу жумладан давлат буюртмаси бўйича амалга оширилади. Университет томонидан қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш талаблари, тартиб ва муддатлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади. Университетга 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.11.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум