Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Тошкентда KfW маҳаллий бюроси очилади

07.10.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан Ўзбекистон Ҳукумати ва ГФР Ҳукумати ўртасида имзоланган Тошкент шаҳрида Иқтисодиётни қайта тиклаш бўйича кредит институтининг (KfW) маҳаллий бюросини ташкил этиш тўғрисидаги битим маъқулланди. Бу давлат раҳбарининг 29.09.2020 йилдаги ПҚ-4844-сон қарорида баён этилган.    

 

KfW (Kreditanstalt für Wiederaufbau) – банк гуруҳи бўлиб, 80%и Германия федерал ҳукуматига (20%и – федерал ерларга) тегишлидир. 1948 йилда Европани ҳарбий ҳаракатлардан кейин тиклаш дастурини («Маршалл режаси») амалга ошириш учун ташкил этилган. Марказий офис Франкфурт-Майнада жойлашган, дунё бўйича 80 га яқин офис ва ваколатхоналар очилган.

 Гуруҳда халқаро молиялаштириш бўйича қуйидаги бўлинмалар фаолият юритади:

  • KfW IPEX-Bank – халқаро лойиҳавий ва экспортни молиялаштиришга масъул;
  • DEG – KfW шуъба компанияси бўлиб, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларни инвестицияловчи компанияларни молиялаштиради ва уларга маслаҳат беради;
  • KfW Тараққиёт банки – Германия ҳукумати номидан дунё бўйлаб молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суради.

 

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳукуматлараро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда масъул ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани ГФР томонига юборади. KfW маҳаллий бюроси хорижий давлатнинг иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ҳукумат ташкилоти ваколатхонаси сифатида аккредитациядан ўтказилади.

 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50