Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Тошкентда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" туристик ярмаркаси ташкил этилади

10.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2024 йилдаги "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туристик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-646-сонли қарори қабул қилинди.


Президентнинг 12.01.2024 йилдаги "Республикага хорижий туристлар оқимини кескин даражада кўпайтириш ва ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-9-сон Фармонига мувофиқ "Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" туристик мавсумларини очиш доирасида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туристик ярмаркаси ташкил этилади.

 

Ички туристик ярмарка 2024 йилда Тошкент шаҳрида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб эса - республика ҳудудларида унда иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджетлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ўтказилади.

 

Ҳужжатда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳар йили қуйидагилар ташкил этилиши назарда тутилган:

● март ва август ойларида - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида B2B ("бизнес бизнес учун") ва B2C ("бизнес истеъмолчи учун") механизмлари асосида минтақавий ички туристик ярмаркалар;

● декабрь ойида - B2B доирасида миллий туристик ярмарка ташкил этилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

● "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

● 2025 йилда ички туристик ярмаркаларни ўтказиш бўйича тадбирлар режаси.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 8 октябрдан кучга кирган.

Лола Абдуазимова