Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Фонд биржасидаги операциялар бўйича ЭҲФ расмийлаштириш керакми Хизматларни импорт қилишда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини қайси курс бўйича аниқлаш керак Чет эл валютасига сотиб олинганда ТМЗ таннархи қандай аниқланади

Товарларни божсиз олиб кириш нормалари қайта кўриб чиқилди

09.02.2018

 

Президентнинг 6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солишга доир қарори қабул қилинди.


Жисмоний шахслар томонидан товарларни Ўзбекистонга божсиз олиб кириш


Ҳужжат билан жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари олинадиган товарларни мамлакатга олиб киришнинг чегаравий нормалари тасдиқланди. Бунда олиб кирилаётган товарларнинг умумий қиймати (1-жадвал), айрим ҳолатларда – миқдорий тавсифлари (2-жадвал) ҳисобга олинади.

1-жадвал.

Божхона чегарасини кесиб ўтиш тартиби

Сумма

(АҚШ доллари)

Халқаро аэропортлар орқали

 

2 000

Темир йўл ва дарё ўтиш пунктлари орқали

1 000

Автойўл (пиёда) ўтиш пунктлари орқали

300

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида келиб тушадиган товарлар

1 000

(бир календарь ой мобайнида)

 

Илгари товарларни божсиз олиб киришнинг чегаравий нормалари бошқача белгиланар эди. Чегарадош давлатлардан (Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) 10 АҚШ долларига, қолган давлатлардан, шу жумладан почта ёки курьерлик жўнатмалари воситасида – 1 000 АҚШ долларига товарлар олиб келиш мумкин эди.

2-жадвал.

Товар номи

1 киши олиб кирадиган нормаси

(умумий миқдори)

Алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан пиво

 

2 литрдан кўп эмас

Тамаки маҳсулотларининг барча турлари

10 қутидан кўп эмас   

Атир ва пардоз суви

3 бирликдан кўп эмас

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари

65 граммдан кўп эмас

 

Кўриниб турибдики, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини олиб кириш нормалари аввалгидек сақланиб қолинди. Қолган позициялар бўйича: илгари парфюмерия – ҳар бир номланишдан 2 бирликдан, заргарлик буюмлари эса – умумий оғирлиги 30 граммдан ошмаган ҳолда 5 дона олиб киришга йўл қўйилган.

 

Бу – муҳим! 2-жадвалда кўрсатилган товарлар қиймати 1-жадвалда кўрсатилган товарларни божсиз олиб киришнинг чегаравий нормаларига киритилади.

 

Товарларни декларация тўлдирмасдан олиб чиқиб кетиш


Жисмоний шахс, агар товарларнинг қиймати 3 000 АҚШ долларидан ошмаса, уларни божхона декларациясини тақдим этмасдан мамлакатдан олиб чиқиб кетишга ҳақли. Бунда айрим ҳолатларда олиб чиқиб кетилаётган товарларнинг умумий оғирлиги белгиланган миқдорлардан ошмаслиги керак (3-жадвал).

3-жадвал.

Товар номи

1 киши олиб чиқиб кетадиган норма

(умумий оғирлиги, кг)

Гуруч

 

3

Нон-булка маҳсулотлари

   5   

Гўшт ва гўштли қўшимча маҳсулотлар

2

Шакар  

2

Ўсимлик мойи

2

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар, шунингдек қуритилган мева ва сабзавотлар

40

 

Бу – муҳим! Мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилаётганда ушбу маҳсулотларнинг қиймати 3 000 АҚШ долларилик чегаравий миқдорга киритилади.

 

Товарларни мажбурий ёзма декларацияламасдан тасдиқланган нормаларда олиб кириш ва олиб чиқишга йўл қўйилади  (халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларидан ташқари). Кўрсаткичлар оширилган тақдирда, божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади. Эслатиб ўтамиз, биринчи ҳолатда божхонадан «яшил» йўлак орқали, иккинчи ҳолатда эса – фақат «қизил» йўлак орқали ўтиш мумкин (шарҳга қаралсин).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-09-23
  • USD:12729.83 (+0.00) сум
  • EUR:14207.76 (+0.00) сум
  • RUB:137.46 (+0.00) сум