Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2016 йилдаги 414-сон қарори билан айрим ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Товарни экспорт учун расмийлаштириш арзонлашди
Товарни экспорт учун расмийлаштириш арзонлашди
05.01.2017

Божхона йиғими ставкаси пасайтирилди
Ходим томонидан «экспорт» божхона режимига жойлаштирилаётган товарни белгиланган жойдан ташқарида ва (ёки) божхона органлари иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун йиғим ставкаси битта ходимнинг бир соатлик иши ҳисобида ЭКИҲнинг 5%игача пасайтирилди.
Қандай шартномалар ҳисобга олиниши керак
Энди Президентнинг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 1, 2 ва 4-иловаларда назарда тутилган товарларни экспорт қилишга доир контрактларни ҳисобга қўйиш (қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар бундан мустасно) ДБҚнинг ҳудудий бошқармаларида амалга оширилади.
Ҳисобга қўйиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контактлари бундан мустасно;
- юкнинг божхона декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;
- товарларга илова қилинадиган ҳужжатлар.
Ўзгартиришлар 1.01.2017 йилдан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Ташқи савдо шартномаси. назариядан – амалиётга. 1-қисм
Ташқи савдо шартномаси. назариядан – амалиётга. 2-қисм
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади