Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2867, 2017 йил 14 март) билан Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритиш қандай тўлдирилади?
Товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритиш қандай тўлдирилади?
22.03.2017
Божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш — божхона юк декларациясида (БЮД) кўрсатилган товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича маълумотларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун фойдаланиладиган ҳужжат.
Тузатишлар киритиш божхона расмийлаштируви вақтида ҳам, товар чиқариб юборилганидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин. Иккала босқичда ҳам уни амалга ошириш асослари Йўриқномада тартибга солинган.
Айтиш керакки, ҳужжат иккита шаклни ўз ичига олган:
- БҚБТТ–1 (асосий шакл) – бир ёки ундан ортиқ номдаги (бир хил ва айнан шундай ТИФ ТН бўйича ўнта рақам даражасига мувофиқ таснифланганда) товарларнинг кўрсаткичларига тузатишлар киритилаётган маълумотларни, агар бундай товарларга нисба тан бир хил ва айнан шундай божхона режими ўрнатилган бўлса, акс эттириш учун фойдаланилади.
- БҚБТТ–2 (қўшимча варақлар) – бирдан ортиқ номдаги товарларнинг кўрсаткичларига тузатишлар киритилганда. Бу шаклнинг ҳар бир варағи яна икки номдаги товарларнинг маълумотларига тузатишлар киритиш имконини беради.
БҚБТТ ўзбек ёки рус тилида тушунарли тўлдирилган бўлиши лозим. Унда ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак. Уни электрон шаклда ”Товарларни электрон декларациялаш” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида ёки қоғоз шаклда тўрт нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этиш мумкин.
Ҳужжатни расмийлаштириш мутахассис томонидан тақдим этилган кундан эътиборан 3 иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади. Бунда агар товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг пайдо бўлишига олиб келган бўлса, шу қарздорлик суммасига пеня ҳисобланади.
Киритилган тузатишларга рози бўлмаган декларант ёки божхона брокери божхона органи томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинган товарларнинг божхона қиймати (ва божхона тўловлари) кўрсатилган шаклини имзоламасликка, шунингдек тузатишлар киритиш сабабларини тушунтириб беришни божхона органидан талаб қилиш ҳақли. Божхона органи томонидан тузатишлар киритилиши устидан декларант ёки божхона брокери шикоят қилиши мумкин.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламининг 22.03.2017 йилдаги 11 (771)-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Хорижий инвесторларга 18 минг гектар суғориладиган ер ажратилади
- 1 октябрдан импорт бўйича ставкаларни тўлиқ кўриб чиқиш кутилмоқда
- Айрим товарлар импорт қилишда бож ва акциздан озод этилди
- Имтиёз учун ҳуқуқни маълумотнома-ҳисоб-китоб тасдиқлайди
- Кичик электротехника ишлаб чиқарувчилари 270 нафар кишигача ёллаши мумкин
- Тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари 2021 йилгача солиқлардан озод қилинди
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»