Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Тракторчи-машинистга янги намунадаги гувоҳнома берилади

23.04.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 325-сон қарорида назарда тутилган.


Тракторчи-машинистнинг янги гувоҳномаларини, техник паспорт ва техник гувоҳномаларни Тошкент шаҳрида 2019 йил 1 декабрдан, 2020 йил 1 мартдан эса бутун республика бўйича беришни бошлайдилар.

 

2020 йил 31 декабрга қадар эски ҳужжатлар эгасининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади. 2021 йил бошидан 2022 йил 31 декабрга қадар алмаштириш мажбурий тартибда амалга оширилади.

 

Эски намунадаги гувоҳномалар 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум