Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Туман сув хўжалиги хизматларининг вазифалари белгиланди

21.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2022 йилдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 196-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-145-сон қарори билан қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ва аҳоли томорқаларини сув ресурслари билан ишончли таъминлаш;
  • ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларини ҳамда улардаги гидротехника иншоотларини доимий техник соз ҳолатда ушлаб туриш;
  • йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ўз ҳудудида сувни бошқариш ва тақсимлаш ишларига жалб қилиш;
  • иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга оид давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий этиш;
  • сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини автоматлаштирилган тизимлар орқали юритиш.

 

Туман  ирригация бўлимлари таркибида белгиланган тартибда сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш, хўжаликлараро суғориш тармоқларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш-тиклаш ишларини ташкил қилиш бўйича сув хўжалигининг махсус хизмати ташкил этилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  1. Сув хўжалиги вазирлигининг махсус хизмати томонидан сув етказиб бериш ва кўрсатилган бошқа сув хўжалиги хизматлари учун ҳақ тўлаш ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишдан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом.
  2. Давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга оладиган кластерлар рўйхати.
  3. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига бериладиган давлат сув хўжалиги объектларининг туманлар кесимидаги асосий кўрсаткичлари.
  4. Давлат сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий шерикка бериш ҳамда хусусий шерикнинг инвестиция салоҳиятини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48