Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Туризм халқаро университети 125 кишини қабул қилади

02.07.2018

Рус тилида ўқиш

Президент 28.06.2018 йилда «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қуйидагилар университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

 

  • замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаган ҳолда, туризм соҳасида юқори малакали профессионал кадрларни миллий ва халқаро таълим стандартларига мувофиқ сифатли тайёрлашни таъминлаш;
  • таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, ёш талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, туризм соҳасида таълим тизимига етакчи хорижий таълим муассасалари тажрибасини жорий қилиш;
  • туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • истиқболли ёш битирувчиларни чет эл олий таълим муассасаларига ва илмий-тадқиқот марказларига магистратура ҳамда докторантурада ўқишга мунтазам равишда юбориш орқали Университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;
  • таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан узвий интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;
  • туризм соҳаси субъектлари мутахассисларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
  • туристик фаолиятни ва туризм соҳасида йўловчиларни ташиш фаолиятини амалга ошириш;
  • етакчи республика ва хорижий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни, жумладан, уларнинг мутахассис ҳамда экспертларини ўқитиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш жараёнларига жалб қилиш орқали ривожлантириш, туризм соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш.


Ўқитишнинг кредит тизими қўлланилади

 

Университетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ўқитишнинг кредит тизими қўлланилади.



Ўқиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Бакалавриатда иккита чет тили:

  • биринчиси – инглиз (француз, немис) тили;
  • иккинчиси – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) расмий тилларидан бири, яъни рус, хитой тили ўқитилади.

 

Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

 

Сиртқи ва кечки бўлимлар бўлади

 

2018/2019 ўқув йилида бакалавриатга қабул қилиш квотаси 125 киши, шу жумладан давлат грантларига кўра 42 киши этиб тасдиқланди.



Кадрлар буюртмачилари, талабалар учун Университетни тамомлагандан кейин 5 йил давомида кадрлар буюртмачиси томонидан белгиланган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбуриятларини ўрнатган ҳолда, улар ва талабалар ўртасида шартнома тузиш орқали талабалар контрактининг базавий қиймати тўловини амалга ошириш ҳуқуқига эга.



2018/2019 ўқув йилида абитуриентларни қабул қилиш Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Абитуриентларни, чет эл фуқаролари бундан мустасно, бакалавриатга қабул қилиш тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Чет эл фуқаролари бакалавриатга белгиланган қабул квотасидан ташқари суҳбат ўтказиш орқали тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Университетга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш квоталари сони туризм соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозидан ва ШҲТга аъзо давлатларнинг мақсадли буюртмаларидан келиб чиққан ҳолда, Университетнинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.



Шунингдек 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб илғор, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқалар) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган тартибда энг юқори балл берилади ва келгусида улар ушбу фанлар бўйича тест синовларидан озод қилинади.



Университет Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси билан келишган ҳолда сиртқи ва кечки бўлимларни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлди.  



Туризмни ривожлантиришда амалий кўмак



Университет тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Туризм соҳасида инновациялар маркази, у туризмни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш, шунингдек, уларни ҳал қилишнинг инновацион йўлларини ишлаб чиқиш, туризм соҳасида стартапларни қўллаб-қувватлашнинг тўлиқ циклини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланади;
  • Туризм соҳасида ахборот технологиялари маркази. У рақамли туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш ва ушбу йўналишда замонавий дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун масъул ҳисобланади.  

 

Университет Самарқанд шаҳри, Университет шоҳкўчаси, 17-уй манзилида (Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейининг биносида) жойлашади. 

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52