Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Туризмни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди

05.05.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 26.04.2023 йилдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжат билан ҳудудларнинг туризм салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида олий таълим ташкилотларига бириктирилган ҳудудлар рўйхати белгиланди. Уларга қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • ҳудуднинг туризм салоҳиятини ўрганиш, ҳудуд ва унинг тарихи, туристик объектлари ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида турли тилларда контентлар яратиш, уларни тарғибот қилиш;
  • назарий билим ва амалиётнинг уйғунлигини таъминлаган ҳолда профессор ва ўқитувчиларнинг изланишлари, талабаларнинг туризм соҳасидаги назарий билимларини амалиётда қўллаш;
  • ҳудудлардаги аҳоли томонидан туризм хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда кадрларнинг малакасини оширишда кўмаклашиш.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Транспорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2023 йил учун Давлат бюджетидан маҳаллий авиақатнов йўналишларини субсидиялаш учун қўшимча 30 млрд сўм миқдорида маблағ ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

2023 йил 1 майдан бошлаб:

  • 2024 йил 1 июлга қадар туроператор хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига чет эллик ҳамкорларига турпакетлар бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСнинг 20 фоиз миқдоридаги маблағлар республика бюджетидан субсидия сифатида қайтарилади. Бу ҳолда турпакетлар жойлаштириш, автомобиль ёки темир йўл транспорти, экскурсия ва овқатланиш бўйича хизматлар, 5 нафар ва ундан ортиқ норезидентларга хизматлар кўрсатишни назарда тутиши керак;
  • 2026 йил 1 майга қадар маҳаллий туроператорлар, туризм соҳасида жойлаштириш хизматларини кўрсатувчи ёки автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятида йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчи билан бирга 10 ва ўндан ортиқ ўриндиққа эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган транспорт воситаларини (ТИФ ТН кодлари 8702 10, 8702 40, 8702 90) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда ҚҚСни фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 12 ой муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2023 йилда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2023 йилда республика ҳудудидаги туризм ва маданий мерос объектларига олиб борувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхати;
  • 2023 йилда туризм соҳасидаги ва туризм соҳасида ўтказиладиган маданий-кўнгилочар тадбирлар бўйича мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича “йўл харитаси”;
  • Мамлакатнинг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби;
  • Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2023 йилда хорижий сайёҳларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича режа-жадвал.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48