Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

«Туронбанк» АТБ улушини хорижий инвесторларга сотмайди

03.07.2017


Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ–3064-сон қарори билан Президентнинг 28.04.2015 йилдаги ПҚ–2340-сон «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритилди.

 

«Туронбанк» АТБ давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улушлари стратегик хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган акциядорлик жамиятлари рўйхатидан чиқарилди.

 

Ҳужжатда таъкидланишича, бундай қарор ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда «Туронбанк» АКБ улушини ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

«Туронбанк» Стратегик хомашёни ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширадиган акциядорлик жамиятлари, шунингдек  табиий монополиялар субъектлари ва тартибга солинадиган нархлар бўйича ижтимоий аҳамиятли товар ва хизматларни етказиб берувчилар рўйхатига киритилган бўлиб, уларга устав капиталида хорижий инвестор улушини 15%га етказиш бўйича Президентнинг 21.12.2015 даги ПҚ–2454-сон  қарорининг  1-банди татбиқ этилмайди. Шу муносабат билан «Туронбанк» АТБ   2017 йилнинг 31 декабригача хорижий инвесторлар жалб қилиниши лозим бўлган акциядорлик жамиятлари рўйхатидан чиқарилди  (5.08.2016 йилдаги 252-сон ВМҚга 2-илова).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48