Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ўсимликлар ҳимояси соҳаси бўйича мутахассисларга сертификат берилади

13.05.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2022 йилдаги “Хусусий секторда ўсимликлар ҳимояси соҳасида хизмат кўрсатадиган юридик шахслар ходимларининг ва жисмоний шахсларнинг малакасини ошириш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 251-сон қарори қабул қилинди.

 

Малака ошириш курслари шартнома асосида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтида белгиланган ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилади. Уларнинг давомийлиги 72 соат бўлади. Курслар натижалари бўйича электрон шаклда сертификат расмийлаштирилади ва уч йил муддатга берилади.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • малака ошириш курслари ҳамда сертификат бериш мақсади ва вазифалари;
  • курсларда ўқишга ҳужжат топшириш тартиби;
  • малака ошириш курсларида таълим жараёни сифатига қўйиладиган асосий талаблар;
  • малака ошириш курслари тингловчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ўқишдан четлатиш асослари;
  • ўқитиш якунида малака имтиҳонини ўтказиш ва унинг натижаларига кўра тингловчиларга сертификат бериш;
  • ўсимликлар ҳимояси мутахассислиги бўйича сертификат берилган мутахассисларнинг давлат реестрини юритиш қоидалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48