Бундай ўзгартиришлар Солиқ кодексига 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан киритилди.
2017 йилда юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмаган (СК 156-моддаси 4-қисми).
СКнинг 156-моддасига киритилган ўзгартиришларга биноан имтиёз 2018 йил 1 апрелдан бекор қилинади.
Шу санадан бошлаб дивидендлар тарзидаги барча даромадлардан солиқ ундирилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзағаниев.