Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ўзагроинспекциянинг вазифалари кенгайтирилди

25.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 22.10.2024 йилдаги ПФ-164-сонли Фармони билан агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Дон бозорида давлат иштирокини янада қисқартириш ва бу соҳада давлат назоратини кучайтириш мақсадида Агросаноат комплекси устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидан Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди. Унинг фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди.

 

Бунда Ўзагроинспекцияга қўшимча вазифалар юкланди:

  • буғдойни харидорларга қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш суммаларини ҳисобдан чиқариш устидан назорат;
  • Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тижорат вакиллари томонидан ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган буғдойни қабул қилиш ва реализация қилиш жараёнларида сифат кўрсаткичлари (мувофиқлик сертификати) ва буғдой синфлари (сифат сертификати)ни стандартлар талабларига мувофиқ сертификатлаш устидан назорат;
  • импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида генетик модификацияланган организмларни (ГМО) аниқлаш;
  • идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча корхона, муассаса ва ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасининг техник ҳолати, ундан фойдаланиш самарадорлиги, сервис ва таъмирлаш хизматлари сифати, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назорат;
  • соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

 

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат комплекси устидан назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари ва ташкилий тузилмаси тасдиқланди. Ўзагроинспекция - мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи бўлиб, бевосита Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор. Ўзагроинспекция бошлиғини лавозимга тайинлаш ва ундан озод этиш Президент томонидан, унинг ўринбосарини эса - Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 24 октябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова