Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

"Uzbekistan airways technics" ЭБЗ фаолиятининг тартиби белгиланди

23.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилдаги 652-сон қарори билан "Uzbekistan airways technics" МЧЖ эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, шунингдек, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг "Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорига мувофиқ "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖнинг 39 га  майдони ҳудудида эркин божхона зонаси (ЭБЗ) ташкил этилган.

 

Қабул қилинган "Uzbekistan airways technics" МЧЖ ЭБЗ ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • ЭБЗ ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • божхона назоратини таъминлаш талаблари ва шартлари;
  • эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш, тегишли божхона режимларига расмийлаштириш ва ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш тартиби;
  • ЭБЗ ҳудудига олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби.

 

Эркин божхона зонасида:

  • халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ барча хорижий ҳаво кемалари ва уларнинг алоҳида агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин алмаштирилади;
  • маҳаллий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларини ҳамда уларнинг қисм ва агрегатларини таъмирлашга зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин божхона зонаси чегарасидан чиқмаган ҳолда харид қилиниб, "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштирилган ҳолда фойдаланилади;
  • ушбу божхона зонасига четдан келтириладиган авиатехника эҳтиёт қисмлари "эркин божхона зонаси" божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда истисно тариқасида, сертификатлар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб этилмайди;
  • таъмирлаш мақсадида ЭБЗга олиб кириладиган ҳаво кемаларининг (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатлари) кириб-чиқишида божхона назорати уларни тегишли божхона режимларига расмийлаштирмаган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.