Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси қайта ташкил этилди

16.08.2017

 

Президент 15.08.2017 йилда «Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасига ўзгартирилди.

 

Унинг асосий вазифалари:

  • халқимизнинг эстетик талаб ва эҳтиёжларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда, замонавий руҳдаги бадиий юксак асарлар яратиш, катта мусиқий асарлар, жумладан, опера, симфония, концерт ва оратория каби мумтоз жанрлар ривожига алоҳида эътибор қаратиш;
  • ёш композиторлар, бастакорлар ва мусиқашунослар, барча ижрочиларнинг ижод билан самарали шуғулланишлари учун имконият ва шароитларни кенгайтириш;
  • мамлакатимизнинг маданий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиш, давлат органлари, ННТлар, ОАВ, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мусиқа санъати соҳасида ижод қилаётган барча ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, мусиқий таълим-тарбия соҳасини такомиллаштириш, мумтоз ва замонавий мусиқа санъатини тарғиб қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш;
  • Маданият вазирлиги билан ижодий ҳамкорликни кучайтириш, турли ижодий танловлар ўтказиш, бастакорлар ижодини рағбатлантиришга қаратилган концертлар, фестиваллар, ижодий кечалар ва бошқа маданий-маърифий, оммавий тадбирларни ташкил этиш;
  • халқаро маданий ва мусиқий ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, ёш композитор, бастакор ва мусиқашуносларни замон талаблари даражасида тайёрлаш, чет давлатлардаги таниқли композиторлар ва мусиқашунослар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистон давлат консерваториясида соҳа вакиллари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;
  • Низом талаблари асосида Уюшма аъзолари сафини ёш истеъдодли композитор ва бастакорлар, мусиқашунослар билан тўлдириб бориш.

 

Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимларининг фаолияти, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар “Илҳом” жамоат фонди (фонд тўғрисида батафсил бу ерда) маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг “Дўстлар клуби” ташкил этилмоқда. Шунингдек “Асакабанк” АТБ Уюшманинг  биноси (Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 69-уй)ни таъмирлаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа атоқли намояндаларининг электрон архивини ва махсус фонотека, овоз ёзиш студияси ҳамда “Мусиқа ижодкорлари” музейини ташкил этишда ҳомийлик ёрдами кўрсатади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



 Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48