Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Ўзбекистон давлат филармонияси ташкил этилди

02.07.2018

Рус тилида ўқиш

Филармонияга мамлакатимизда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш вазифаси юклатилди. Маданият вазирлиги тузилмасига ўзгартириш киритилди. Бу Президентнинг 27.06.2018 йилдаги “Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3813-сон қароридан келиб чиқади.

 

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Давлат филармонияси:

  • Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси;
  • Ўзбекистон миллий симфоник, камерли ва халқ чолғу асбоблари оркестрлари жамоалари бирлашмаси;
  • “Туркистон” санъат саройи негизида давлат муассасаси шаклида ташкил этилади.

 

Филармониянинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари академик ва халқ бадиий жамоалари дирекциялари, бирлашмалари негизида ташкил этилади.

 

Филармониянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • миллий, мумтоз ва замонавий мусиқа ҳамда рақс санъатини илғор ютуқлар асосида ривожлантириш;
  • аҳолининг мусиқа ва рақс санъатига бўлган маънавий эҳтиёжини лекторий, концерт ишлари ҳамда мусиқий-маърифий ишлар орқали шакллантириш ва қондириш;
  • мусиқа ва рақс санъати соҳасидаги ижодкорларнинг самарали иш юритиши учун шарт-шароитлар яратиш;
  • мусиқа ва рақс санъатидаги ютуқларни Ўзбекистонда ва хорижда тарғиб қилиш;
  • Давлат филармонияси репертуарини миллий ва хорижий мумтознинг энг сара намуналари билан тўлдириш;
  • мусиқий-маърифий ишлар орқали баркамол шахсни шакллантириш, аҳолини эстетик ва ахлоқий тарбиялаш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
  • барча турдаги ва жанрдаги мусиқа ҳамда рақс санъатини фаол тарғиб қилиш, уларни радио ва телевидение, бошқа оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан Интернет тармоғида оммалаштириш;
  • аҳолини маданий ҳаётга жалб этиш мақсадида уларнинг барча қатламлари учун концерт тадбирларига бориш имкониятларини таъминлаш;
  • мусиқа ва рақс жамоалари ҳамда ижрочиларининг бадиий даражаси ва касб маҳоратини такомиллаштириш.

 

Давлат филармонияси Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2-уй манзилида жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2018 йилда кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52