Давлатимиз халқаро тусга эга бўлган учта ҳужжатга қўшилди.
Бунда қуйидагилар ҳақида сўз бормоқда:
- Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция (Женева, 1971 йил 29 октябрь) – 26.12.2018 йилдаги ЎРҚ–511-сон Қонунга мувофиқ (27.12.2018 йилдан кучга кирди);
- Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси (Женева, 1996 йил 20 декабрь) – 16.02.2019 йилдаги ЎРҚ–519-сон Қонунга мувофиқ (19.02.2019 йилдан кучга кирди);
- Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси (Женева, 1996 йил 20 декабрь) – 16.02.2019 йилдаги ЎРҚ–520-сон Қонунга мувофиқ (19.02.2019 йилдан кучга кирди).
Маълумот учун: Ўзбекистонда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари устувор саналади. Ушбу нормалар давлат миқёсида тўлақонли амалга оширилиши учун аксарият қоидалар миллий қонунчиликка имплементация қилинади. Ҳуқуқий конструкцияларнинг нормал ишлаши, шу жумладан уларни бузганлик учун санкциялар қўллаш билан таъминланади. Хусусан, мамлакатимизда муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларининг бузилиши қонун билан таъқиб қилинади (ЖКнинг 149-моддасига қаранг).
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, давлатимиз раҳбари 8 февралдаги қарори билан интеллектуал мулк соҳасидаги бошқарув тизимини ислоҳ қилиб, янги тартиботни жорий этган. Бу ҳақда илгари батафсил ёзган эдик.
Ҳужжатлар расмий манбаларда эълон қилинган ва кучга кирган.
Олег Заманов.