Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Ўзбекистон Женева протоколига қўшилди

29.06.2020

Рус тилида ўқиш

 

2020 йил 26 июндаги ЎРҚ-623-сон тегишли Қонун эълон қилинди.

 

Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протокол (Женева, 1925 йил 17 июнь) қабул қилинди, бундан келиб чиқиб:

  • бундай турдаги ҳаракатлар цивилизациялашган дунёдаги жамоатчилик томонидан адолатли равишда қораланган;
  • ушбу тақиқ дунёдаги аксарият йирик мамлакатлар иштирокидаги шартномаларда баён этилган;
  • умумэътироф этилган ушбу тақиқ халқаро ҳуқуқда қайд этилиши ҳамда халқлар виждони ва амалиётида мажбурий талаб бўлиши лозим.

 

Аввал ёзганимиздек, Женева протоколи – Бактериологик (биологик) ва токсик қуроллар захираларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва йиғишни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенциянинг (1972 йил 10 апрель, Лондон, Вашингтон, Москва) давоми бўлиб, унинг нормаларини тўлдиради ва аниқлаштиради.

 

Бугунги кунда 142 та давлат, шу жумладан Ўзбекистоннинг МДҲ бўйича ҳамкорлари – Арманистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Украина ва Қирғизистон Женева протоколи иштирокчиси ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.