Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Ўзбекистон Миллий университетида – ислоҳот

20.06.2019

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 17.06.2019 йилдаги “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

 Кадрларни сифатли тайёрлашнинг мустаҳкам асоси ва кафолати

 

Ўз ичига 9 та мақсадли дастурларни оладиган 2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини (ЎзМУ) комплекс ривожлантириш дастури шулар жумласидандир. Улар талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва университетнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, унинг республика олий таълими байроқдори сифатидаги мақомини тиклашга қаратилган.

 

Мақсадли дастурлар қуйидагиларга қаратилган:

  • таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, кадрлар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантириш;
  • таълим жараёнини режалаштириш, чуқурлаштириш ва сифатини яхшилашни ташкил этишни, кадрларни танлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш;
  • илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш;
  • Таълим, илмий ва маъмурий фаолиятнинг ягона ахборот маконини яратиш;
  • халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқалар.

 

Ўз билим ва тажрибангизни тасдиқланг

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб факультетлар ва кафедралар, ИТИнинг лабораториялари бўйича, академик лицейда ва умуман, университетда раҳбарлар ҳамда профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

 

2019 йил 1 октябрга қадар бошқарув бўғини ходимларини, шунингдек, университет барча бўлинмаларининг педагогларини аттестациядан ўтказадилар.

 

Таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари таркибининг билими ва малакаси, касбий тайёргарлик даражасини ошириш тизимини тубдан яхшилаш, уларнинг айримлари орасидаги салбий иллатлар намоён бўлишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш мақсадида университетнинг таркибий бўлинмаларида кадрларнинг самарали захираси шакллантирилади.

 

Рейтинг даражаси юқори бўлган хорижий олий таълим муассасалари ва илмий-техник марказларда, шунингдек, мамлакатимиз корхоналарида, республика Фанлар академияси тизимидаги ташкилотлар ва бўлинмаларда раҳбарлар ва педагогик кадрлар стажировкаси режалаштирилган.

 

ЎзМУда – янги лавозим ва факультетлар

 

Ҳужжат билан ЎзМУнинг янгиланган ташкилий тузилмаси ва ректоратининг тузилмаси тасдиқланди. Шу ўқув йилидан бошлаб ректорат тузилмасига университетнинг ўқув-методик таъминлаш ва таълим сифатини назорат қилиш бўйича проректори лавозими киритилади.

 

Қуйидагилар:

  • 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб – “Муҳандислик математикаси”, “Компьютер фанлари” ва “Технологик менежмент” йўналишлари бўйича Ўзбекистон – Исроил факультети;
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги йилларда – “Амалий математика ва интеллектуал технологиялар”, “Биофизика ва муҳандислик тадқиқотлари”, “Фундаментал тиббиёт ва биокимё” факультетлари;
  • шунингдек, тажриба тариқасида ЎзМУ Ҳомийлик кенгаши  ташкил қилинади.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобига олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи сифатида стажёр-тадқиқотчилар институтини жорий этиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси икки ой муддатда ишлаб чиқилади.   

 

Лицей ўқувчилари гимназия ўқувчиларига айланади

 

Ўзгаришлар С.Сирожиддинов номидаги академик лицейига ҳам дахл қилди. Унга табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган Республика академик лицейи мақоми берилади. Кейинчалик лицей гимназияга айлантирилади. Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилиш ва кейинчалик уларни ЎзМУнинг тегишли факультетларига тўғридан-тўғри қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилмоқда.

 

Фан номзоди ва докторларини моддий қўллаб-қувватлаш

 

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб таълим ва илм-фан соҳасидаги барча давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларнинг ойлик иш ҳақига:

  • фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) даражасига (ёки хорижий мамлакатларнинг уларга тенглаштирилган даражасига) эга бўлган ходимларга – 30%гача;
  • фан доктори (Doctor of Science) даражасига (ёки хорижий мамлакатларнинг уларга тенглаштирилган даражасига) эга бўлган ходимларга  - 60%гача қўшимча ҳақ белгиланади.

 

Қўшимча ҳақ ҳар бир ходимнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган аниқ ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда таркибий бўлинма раҳбарининг тақдимномаси асосида ва муассаса (ташкилот) коллегиал органининг қарорига кўра тўланади.

 

Педагоглар учун квартиралар, олимлар учун ускуналар

 

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги талабалар шаҳарчаси ҳудудида, хусусан, университет профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчилари учун 6 та замонавий кўп қаватли уйлар, универсал спорт мажмуаси, “Ёшлар боғи”, “Wi-Fi” зона ва бошқа объектлар, биология факультети учун виварий ва оранжерея биноларини қуриш режалаштирилмоқда.

 

Аниқ ва табиий фанлар факультетларининг лабораторияларини жиҳозлаш мақсадида университетга 6 млн АҚШ доллари ажратилди.

 

 Константин Мосин.


Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52