Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ўзбекистон пойтахтида суб маҳсулотлар билан савдо қилиш тартибга солинади

03.09.2015

Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 18 августдаги 752-сон «Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан суб маҳсулотларни (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) ҳар йили ёз мавсумида (июнь ойидан октябрь ойига қадар) совутгич ускунлари билан таъминланмаган павильон ва савдо расталарида савдога чиқариш тақиқланди.

 

Ушбу тақиқ ўрнатилиши муносабати билан тегишли тузилмаларга ва Тошкент шаҳрининг туманлари ҳокимларига қуйидагилар топширилди:

 

тез бузиладиган гўшт суб маҳсулотлари савдосини тартибга солиш бўйича махсус ишчи гуруҳлар тузиш;

 

тез бузиладиган гўшт суб маҳсулотлари билан белгиланмаган жойларда, шу жумладан бозорлар ҳудудидан ташқари жойларда ноқонуний савдо қилиш ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш;

 

гўшт суб маҳсулотлари деҳқон бозорлари ҳудудига тозаланган ҳолда савдога чиқарилишини ташкил этиш ва назоратга олиш.

 

Шунингдек тегишли тузилмаларга қуйидаги умумий топшириқлар берилди:

 

деҳқон бозорлари, уларнинг шаҳобчалари ҳамда улар ҳудудида жойлашган барча объектларда тизимли равишда тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга ошириб бориш;

 

деҳқон бозорлари ва уларнинг ҳудудида фаолият юритаётган объектларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда тадбиркорларни белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларини, санитария ҳолатини талаб даражасида бўлиши устидан назорат ўрнатиш;

 

савдо расталари оралиқларида чиқиндиларни йиғиш учун махсус чиқинди йиғиш қутилари ўрнатган ҳолда, чиқинди йиғиш майдончаларини тартибга келтириш ва йиғилган чиқиндиларни ҳар куни олиб чиқиб кетилиши ташкил этиш;

 

деҳқон бозорлари ва шаҳобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарга совутгич ускуналари ўрнатиш бўйича зарурий чораларни кўриш.

 

Қарор «Тошкент оқшоми» газетасининг 2015 йил 27 августдаги 176-177-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради. Шу тариқа, қарор гўшт суб маҳсулотларига нисбатан 2016 йилнинг ёз мавсумидан (июнь-октябрь) бошлаб амал қилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.