Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ монополиясига барҳам берилди

08.02.2019

Рус тилида ўқиш


Транспорт вазирлиги ташкил этилди. Идора 6 та соҳа: автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, шунингдек метрополитен ва йўл хўжалигига бошчилик қилади.

 

Президентнинг 1.02.2019 йилдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Президентнинг 1.02.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.  

 

Таркибий ўзгартиришлар

 

Қуйидагилар янги идора ихтиёрига ўтказилди:

  • Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, уни Автомобиль йўллари қўмитаси этиб қайта номлаган ҳолда;
  • Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Фуқаро авиацияси агентлиги этиб қайта ташкил этган ҳолда;
  • Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номлаган ҳолда;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, уни Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси этиб қайта номлаган ҳолда;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўзбекистон кемачилик регистри;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзаэронавигация» маркази;
  • рўйхатга мувофиқ илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар.

 

Бунда Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти тугатилди. Шунингдек Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ташкил этилди.

 

Идоранинг ваколатлари

 

Транспорт соҳасида ягона давлат ва тариф сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан ташқари вазирликка қуйидаги ваколатлар ўтказилди:

 

Қайси органнинг ваколатлари ўтказилди

Ваколатлар

ФВВ

кемаларни рўйхатга олиш (қайта рўйхатга олиш), кемаларни қуриш, фойдаланиш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашга гувоҳномалар бериш;

кемаларга кема гувоҳномаси ва билетлари, таснифлаш гувоҳномалари, сузиш учун мувофиқлик гувоҳномалари ва кемасозликни тартибга солувчи қоидаларда назарда тутилган бошқа ҳужжатларни бериш;

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

темир йўл транспортини ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш, темир йўл транспорти истиқболли прогнозлари, ривожлантириш ва объектларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш;

темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида тариф ва транзит сиёсатни амалга ошириш, темир йўл транспортининг ўтказиш ва ташиш қобилиятини ошириш, темир йўл транспорти хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;  

саноат корхоналари ҳаракатдаги таркибларининг умумий фойдаланишдаги темир йўлларига чиқиши учун рухсатномалар бериш;

темир йўл йўлаклари, шунингдек, вагон ва контейнерларни юклаш, тушириш ва тозалашга мўлжалланган ускуналарни қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш.

 

Истиқболдаги режалар

 

2 ой муддатда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилади. Мақсад – компаниянинг тартибга солиш функцияларини истисно қилиш, инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, рақобат муҳитини шакллантириш ва темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташишда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа тадбиркорлик субъектлари – резидентлар учун тенг шароитларни яратиш.

 

3 ой муддатда Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача транспортни ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади. Ҳужжатнинг вазифаларидан бири – Ўзбекистоннинг логистика самарадорлиги бўйича халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш.

 

2019 йил 1 ноябргача эса «Транспорт тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда, хусусан, барча турдаги транспортларнинг оптимал ва мувозанатлашган ўзаро алоқаси назарда тутилади.

 

Самир Латипов.



 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум