Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида паспорт-виза тизимини, шунингдек чиқиш-келиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутадиган “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ўзбекистонда чет эл паспортлари жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистонда чет эл паспортлари жорий қилиниши мумкин
23.01.2017

Ўзбекистон фуқароларига мамлакат ичида фойдаланиш ва хорижга чиқиш учун алоҳида паспортлар бериш тартибини барпо этиш таклиф қилинаётир. Бунда чиқиш учун рухсатнома (стикер)ни расмийлаштириш зарурати бекор бўлади.
Бундан ташқари, аэропорт ва вокзалларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали чегара тартиб-таомилларини соддалаштириш таклиф этилмоқда. Улар орасида: чегара назорати органларига йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан тақдим этиш амалиётини жорий қилиш, автоматлаштирилган паспорт назорати ва чегарани кесиб ўтаётган фуқароларни қидирувга берилган шахсларнинг фотография маълумотлар базаси билан солиштириш учун кабиналар ўрнатиш.
Шунингдек, судларга алоҳида асослар бўйича хорижга чиқишни чеклаш ҳуқуқини бериш ва божхона ҳудудига кириш ва ундан чиқиш учун “яшил” ва “қизил” йўлакларни яратиш режалаштирилаётир.
Ушбу янгиликларни 2017 йилнинг III-чорагида жорий этиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Самир Латипов,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади